Янги, ғиштдан бақувват қилиб қурилган 5 қаватли уйнинг 1-қаватида жойлашган квартира сотилади. Зал катта, итальян отточентоси билан ремонт қилинган. Қолган хоналар ҳам етарлича катталикда. Баландлиги 3 метр. Бемалол уч хона сифатида фойдаланса бўлади. Катта йўл бўйида. Бемалол магазин, салон ёки офисга айлантириш мумкин. Қишда иссиқ, ёзда ҳам исиб кетмайди. Дом деворлари жуда ҳам қалинлиги учун шундай. Бунақа яхши қурилган уйни топиш осонмас ҳозир. Ҳаммаёқда баланд ва бетон уйлар кўпайиб кетди.
Қўшнилар яхши, ортиқча гап-сўз йўқ. Кўпчилиги ёш оилалар, иш билан банд. Маҳалла идорасига яқин, олдида катта территория бор, мошина қўйишга жойлар бемалол бўлади. Болалар майдончаси, яқин жойда футбол майдони бор. Боғча, мактаблар яқин жойда бор. Карзинка, Олма супермаркетлари яқин.
Ошхонада кух гарнитур бор. Ваннада катта форточка бор, ҳаво айланиб туради.
Бошқарув компаниясм подъедни ҳар ҳафта ювади. Йўлаклар ҳам тоза, ремонт қилинган. Шаҳар марказига 10 дақиқада борса бўлади.











