Тошкент шаҳрида қурилган замонавий янги уйлар билан танишамиз

Uybor.uz
Пойтахтимизда сўнгги йиллар ичида жуда кўплаб янги турар-жой мажмуалари барпо этилмоқда. Тошкент шаҳрининг деярли ҳар бир туманида бунёд этилган ва этилаётган янги, замонавий ва кўркам кўп қаватли уйларни кўриб, беихтиёр ундаги хонадонлардан бирини сотиб олиш истаги туғилади.

Uybor.uz уй харид қилиш истагида бўлганлар учун махсус қўлланма яратди. У орқали сиз ҳозирги кунда Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида қад ростлаган янги ва оммабоп бинолар билан яқинроқ танишиш имконига эга бўласиз.
Ҳозирги вақтда бир неча компаниялар Тошкент шаҳрида кўп қаватли турар-жой мажмуаларини қуриш, фойдаланишга топшириш ва сотиш билан шуғулланмоқда. Ҳар бир қурилган турар-жойлар шинам, озода бўлиб, уйнинг атрофида болалар учун махсус майдончалар, машиналар тураргоҳи мавжуд.

Ундан ташқари, шаҳримиз меҳмонлари учун янги иншоотда уй харид қилиш (агар харид қилинаётган уйининг нархи минимал иш ҳақи миқдорининг 2500 баробарга тенг ёки ундан ортса) Тошкент шаҳрида пропискадан ўтиш имконини беради.
Uybor.uz сайтида 26 дан ортиқ «девелоперлардан» янги иншоотлар тақдим этилган. Янги иншоотлар Тошкент шаҳрининг барча туманларида мавжуд. Қуйидаги жадвалда Тошкент шаҳридаги янги иншоотлар мажмуалари ва бинолари сони бўйича 11та илғор девелоперлар рўйхати келтирилган.

Девелопер

Мажмуалар сони

Бинолар сони

Нархлар (1 кв.м. учун)

GoldenHouse

11

42

4,3 млн сўмдан

MuradBuildings

6

16

Келишилган нархда

RealHouse

4

7

3,5 млн сўмдан

Yuka Stroy

2

24

4,5 млн сўмдан

Nova Stroy

2

5

5.8 млн сўмдан

Bauraum Group

1

13

4,6 млн сўмдан

Nionil

1

12

5 млн сўмдан

Zarafshan Buildings

1

10

3,45 млн сўмдан

Somang Development

1

9

Келишилган нархда

Etalon Buildings

1

3

6 млн сўмдан

Vita Alliance

1

2

4,2 млн сўмдан


Тошкент шаҳрида янги иншоотлар бўйича ўртача нарх ҳозирги кунда 1 кв.м. учун 5,4 млн. сўмни ташкил қилади. Бу эса иккиламчи бозордаги ўртача нархдан кўп хам фарқ қилмайди.
Пойтахтда жойлашган замонавий уйлар ва улар ҳақидаги маълумотлар сизга қизиқарли бўлса, фурсатни бой берманг ва харидни амалга оширинг. Uybor.uz бу борада сизга яқиндан кўмак беради.