Квартира в аренду - 160 у.е. за все за месяц

2 хонали файзли квартира (2/3/4)

Шошилинг! 2 хонали файзли квартира тезда ижарага берилади. Ошхона балкон ҳисобига кенгайтирилган, ошхона учун керакли барча жиҳозларга эга: ошхона гарнитури, холодильник, стол, уголок... Ёш болали оила учун ажойиб танлов: болалар каравоти, парта+стул. Даҳлиз (прихожая) жуда кенг, полдан шифтгача келадиган баланд ва кенг шкаф, гилам, телевизор, телефон, стол-стул, чанг ютгич, хожатхона ва ванна алоҳида. Иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагич бўйича ишлагани учун сувдан фойдаланиш оилали ижарачига арзонга тушади.

Шаҳар марказидан бироз четроқда бўлса-да, 100 метр узоқликда жойлашган автобуслар шохбекатидаги жамоат транспортлари шаҳарнинг исталган нуқтасига олиб боради. Маршруткалар ёрдамида энг яқин ҳисобланган Беруний метросига 5 минутда етиб олиш мумкин. Тансиқбоев бозори ҳамда бошқа дўкон ва супермаркетлар пиёда атиги 3 минутлик узоқликда жойлашган.

Ижарачи чекмайдиган бўлиши лозим! Узоқ муддатга (камида 1 йил!!!) турадиган, тартибли, доимий маошга эга, ёш оилалар ижарачи сифатида қидирилмоқда. Telegram орқали мурожаатларга хонадон соҳибидан тезда жавоб олишингиз мумкин: https://telegram.me/BinafshaOchil
Мурожаат қилганингизда қуйидаги саволлар асосида маълумотларни киритинг:
1. Квартирани қанча вақтга ижарага олмоқчисиз?
2. Неча киши яшайди?
3. Квартирада яшовчиларнинг барчасида Тошкентда пропискаси борми? (ушбу квартирада вақтинчалик прописка қилинмайди)

Камида бир йил муддатга турадиган ижарачиларнинг мурожаат қилишлари сўралади!!! "2-хотиним билан яшамоқчиман", "никоҳ гувоҳномамиз ҳозир йўқ", "паспортим вилоятда қолиб кетган", "паспортимни гаровга қўйгандим, эртага оламан" каби мурожаат ва важлар билан, илтимос, безовта қилмангиз. Бу билан Сизнинг ҳам, бизнинг ҳам вақт йўқотганимиз қолади холос. Чунки ижара шартномаси расман никоҳдан ўтган, оилали, узоқ муддатга турадиган ва барча тегишли ҳужжатлари мавжуд ижарачи билангина тузилади.

Ушбу эълон хонадон эгаси томонидан берилмоқда, маклер ёки риелтор томонидан эмас!

Обзор
Местоположение: г.Ташкент
Район: Алмазарский район > Тансикбаев
Станция метро: Беруни
Адрес: Tansiqboyev bozori yaqinida
Кол-во комнат (аренда): 2
Этаж (аренда): 3
Всего этажей (аренда): 4
Площадь недвижимости:: 55 м2
Цена: 160 у.е. за все за месяц
Возможен торг: Да
Удобства
Водоснабжение
Газоснабжение
Канализация
Телефонная линия
Мебель
Санузел раздельный
Холодильник
Телевизор(ы)
Метро
Рынок
Футбольное поле
Автобусная остановка
Магазины/рестораны
Номер объявления: 125669
Создано: 25/01/2016
Обновлено: 19/06/2017
Просмотров: 1748
Объявление добавил(а)
Контактный email адрес:
Возможно, вам также понравятся...